Жамият | 13:26 / 09.09.2021
5318
1 дақиқада ўқилади

Гумон билан ушлаб турилган шахсларнинг реестри жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Либерал-демократик партияси қурултойидаги нутқида келгусида гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушлаб туриладиган тақдирда, уларнинг реестри юритилишини билдирди.

«Гумон билан ушлаб турилган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестр ишга туширилади.

Энг муҳими, реестрга маълумотларни киритмаслик гумонланувчи шахсларни ушлаб туришни ноқонуний деб топишга асос бўлади», деди давлат раҳбари.

Амалдаги жиноят-процессуал қонунчилигига кўра, суриштирувчи, терговчи, прокурор гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан ушлаб туриш чорасини қўллаганида, шахснинг қаерда ушлаб турилгани тўғрисида дарҳол оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда эса бошқа қариндошларига ёки яқин кишиларига хабар бериши, шунингдек бу ҳақда иш ёхуд ўқиш жойига маълум қилиши шарт.

Аббос Салайдинов
Тайёрлаган Аббос Салайдинов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш