Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Олий ва эзгу мақсадимиз – Янги Ўзбекистон таркибида Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир» – Президент
Янги Ўзбекистон таркибида Янги Қорақалпоғистон бунёд этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Бугунги съездимизда тақдим этилаётган стратегияда ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш масаласи илк бор устувор йўналиш сифатида белгиланмоқда.
Бу борада ҳар бир ҳудуд бўйича туман ва шаҳарлар кесимида 14 та беш йиллик дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Бунда, ҳар бир туман ва шаҳарнинг муаммо ва имкониятлари ўрганилиб, “ўсиш нуқталари” белгилаб олинди. Уларга мувофиқ, аниқ режа ва лойиҳалар шакллантирилмоқда. Ушбу дастурларнинг мазмун-моҳияти жойлардаги сайловолди учрашувларимизда, ҳар бир ҳудуд жамоатчилиги эътиборига тақдим этилади.
Ҳудудларда аҳоли яшаш шароитини яхшилаш учун урбанизация сиёсати янада такомиллаштирилади. Шу мақсадда 18 та катта, 22 та ўрта ва 80 та кичик шаҳарлар ўртасида транспорт-логистика тизими ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари амалга оширилади.
Бундан ташқари, Самарқанд ва Наманган келгуси беш йилда аҳоли сони миллион нафарни ташкил этадиган шаҳарларга айлантирилади. 450 минг аҳоли яшашига мўлжалланган Янги Андижон шаҳрининг дастлабки бир нечта мавзелари қурилиб, фойдаланишга топширилади. Реновация дастурлари асосида, шаҳарларда эскирган уйлар ўрнига 19 миллион квадрат метрдан ортиқ замонавий уй-жойлар қурилади, 275 мингдан зиёд оилалар янги массивларга кўчирилади.
Оғир экологик шароитга қарамасдан, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Қорақалпоғистон Республикасини, унинг барча шаҳар, туман ва овулларини комплекс тарзда ривожлантириш, меҳнаткаш ва матонатли, оқкўнгил ва бағрикенг қорақалпоқ элининг ҳаётини обод ва фаровон этишга ҳар қачонгидан ҳам устувор аҳамият қаратамиз. Бизнинг олий ва эзгу мақсадимиз – биргаликдаги фидокорона меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистон таркибида Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир”, деди президент.
Мавзуга оид
16:30 / 04.04.2026
Уйма-уй ёрдам ва ижтимоий акциялар: «Халқ билан бирга» дастури қандай амалга оширилади?
14:05 / 06.03.2025
Ўзбекистон учун халқаро даражадаги 10 000 нафар молия мутахассисини қандай тайёрлаш керак?
20:00 / 11.09.2024
ЎзЛиДеп меҳнат қонунчилигига ўзгартириш киритиш ташаббуси билан чиқди
16:03 / 12.07.2024