Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
Шавкат Мирзиёев туманлар маҳаллий бюджетида маблағни кўпроқ қолдириш мақсадида масъулларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқишни топширди. Бу республика бўйича бир неча трлн сўм маблағ маҳаллий бюджетларда қолади, дегани.

Фото: Kun.uz
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Қувада Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда туманлар маҳаллий бюджетида маблағни кўпроқ қолдириш мақсадида жисмоний шахслардан даромад солиғини ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқиш топширилди.
Қайд этилишича, бу йил “Ташаббусли бюджет” доирасида Фарғонадаги 266 та лойиҳага 340 млрд сўм ажратилган. Лекин уч ойдан бери кўплаб лойиҳалар бўйича ҳали амалий иш бошланмагани давлат раҳбари томонидан қаттиқ танқид қилинган.
Президент шу ойни ўзида “Ташаббусли бюджет”га вилоят бюджетидан ҳозиргача берилмаган маблағларни ўтказиб беришни топширган. Бунинг ҳисобига 35 та маҳалладаги электр, газ ва йўл масаласи ҳал бўлади.
Давлат раҳбари томонидан туманлар маҳаллий бюджетида маблағни кўпроқ қолдириш мақсадида жисмоний шахслардан даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқиш топширилган.
Бу имконият ўша ҳудуд инфратузилмасини ривожлантиришда катта имконият яратади.
Журналист Қобил Хидировга кўра, бу имконият орқали чекка ҳудудлардаги мактаблар таъмирланиши, боғчалар қурилиши, йўлларнинг сифати яхшиланиши учун қўшимча ресурс пайдо бўлмоқда.
“Давлат раҳбарининг мазкур топшириқни беришидан англаш мумкинки, ушбу маблағлар ортидан инфратузилма ривожлантирилади. Яъни, туманлардаги шаффоф, ўз ишини тўғри қиладиган тадбиркор ходимига "кэш" эмас, расмий маош бериш орқали даромад солиғи тўласа фақат ва фақат ўзи яшайдиган ҳудудга фойда келтирган бўлади.
Йиллаб гапириб келинадиган чекка ҳудудлардаги мактаблар таъмирланиши, боғчалар қурилиши, йўлларнинг сифати яхшиланиши учун қўшимча ресурс пайдо бўлади. Бундан эса ютадиган эса фақат халқ, тадбиркорнинг шаффоф ишлаши бунга сабабчи бўлиб қолади, деб умид қилиш мумкин”, деб ёзган журналист ўз блогида.
Иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу ташаббусни салоҳиятли солиқ тўловчилар учун ҳудудлар ўртасида рақобат пайдо бўлишига ҳам олиб келувчи омил дея баҳолади.
“Солиқларни улар йиғилаётган ҳудудларнинг ўзида қолдириш янги давр бошланганда эълон қилинган марказсизлантириш сиёсатининг таркибий қисми. Бу жойларда масъулиятли иш берувчилар фаолиятини оқартиришга туртки беришдан ташқари ўрта ва узоқ истиқболда салоҳиятли солиқ тўловчилар учун ҳудудлар ўртасида рақобат пайдо бўлишига ҳам олиб келади. Тасаввур қилинг, айтайлик, мингта ходимга иш берувчи бизнес Қувага ҳам, шундоқ унинг ёнидаги Марҳаматга ҳам керак. Бир неча юз миллиард солиқ ҳудудида қолиши учун ҳокимтўралар энди истайдими, йўқми, бизнесга бўйин эгишга, қайишишга ўтади.
Лекин масаланинг иккинчи тарафи, шу пулларнинг харажати. Мана шу масалада тийиб туриш, назорат ва тақсимот вазифалари жамоатчилик, уларнинг вакиллиги эса эркин сайловларда шаклланган кенгашлар орқали амалга оширилиши керак.
Бошқача айтганда, солиқларнинг катта қисмини ҳудудларда қолдириш орқали ҳокимларга пул беришнинг ошиши уларни ҳисобдор, шаффоф ва тийилиш даражасига доим мутаносиб бўлиши зарур” деб ёзади иқтисодчи.
Маълумот учун, 2024 йилнинг II чораги давомида давлат бюджетига солиқ тушумлари қарийб 45,5 трлн сўмни ташкил қилди. Шундан 9,2 трлн сўми жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобига тўғри келади.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ армиясининг Яманга зарбалари ҳафталаб давом этиши мумкин
Жаҳон | 21:20
-
Коста-Рика кўчиб ўтиш энг осон бўлган мамлакат дея тан олинди
Жаҳон | 21:05
-
Панаманинг ярми электр энергия ва ичимлик сув таъминотисиз қолди
Жаҳон | 20:50
-
Суд Трампга XVIII асрдаги қонун ёрдамида мигрантларни депортация қилишни тақиқлади
Жаҳон | 20:33
Мавзуга оид

21:37 / 26.02.2025
Қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланиши таъминланади

15:57 / 25.02.2025
Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби белгиланди

16:55 / 21.01.2025
Трамп АҚШнинг бошқа давлатларга ёрдамини 90 кунга тўхтатди

21:32 / 20.01.2025