Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониялик палеонтологлар Навоийда топилган динозавр қолдиқларини ўрганиб чиқишди
Халқаро археологлар Қизилқумда авваллари фанга маълум бўлмаган динозавр турини аниқлашгани ҳақида хабар берилганди. Учқудуқ туманидаги Жарақудуқ ҳудудидан қазиб олинган динозавр суяклари канадалик олимлар ва Япониянинг Нагоя университети палеонтологлари томонидан тўлиқ ўрганилиб, баҳо берилди, дея ёзмоқда Daily Mail.
Маълум қилинишича, оғирлиги бир тонна ва узунлиги 8 метрга етувчи бу динозавр турига Ulughbegsaurus деб ном берилган. Бу динозавр Ўзбекистон ҳудудида 90 миллион йил аввал, Мезозой даврида яшаб ўтганлиги таъкидланмоқда.
Олдинроқ Геология музейи директори Аҳмаджон Аҳмедшаев 1999-2008 йилларда бир гуруҳ россиялик ва америкалик олимлар Жарақудуқ ҳудудида археологик қазиш ишларини олиб боргани ва жуда кўп миқдордаги топилмаларни олиб чиқиб кетгани ҳақида айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
09:55 / 17.07.2026
Навоийда ИИБ терговчиси пора олишда қўлга тушди
21:31 / 15.07.2026
Улкан динозавр скелети аукционда 50 миллион долларга сотилди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
18:17 / 15.06.2026