Ўзбекистон | 10:45 / 10.09.2021
11404
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар яна 700га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 687 кишида коронавирус, 159 кишида пневмония аниқланиб, жами 7 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 9 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 163108 (+687) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 72 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 20 нафари Андижон вилоятида,
  • 11 нафари Бухоро вилоятида,
  • 15 нафари Жиззах вилоятида,
  • 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 16 нафари Наманган вилоятида,
  • 69 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 17 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 13 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 63 нафари Фарғона вилоятида,
  • 14 нафари Хоразм вилоятида,
  • 109 нафари Тошкент вилоятида,
  • 251 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик ҳолатлар бир муддатлик пасайишдан кейин яна кўтарила бошлади - сўнгги марта 3 сентябрь куни кунлик ҳолатлар сони 700га яқин бўлган, 7 сентябрь куни эса бу кўрсаткич 600дан ҳам пастга тушганди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 46 нафар,
  • Андижон вилоятида 55 нафар,
  • Бухоро вилоятида 12 нафар,
  • Жиззах вилоятида 29 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 12 нафар, 
  • Навоий вилоятида 10 нафар,
  • Наманган вилоятида 22 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 90 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 32 нафар,
  • Фарғона вилоятида 70 нафар, 
  • Хоразм вилоятида 24 нафар,
  • Тошкент вилоятида 105 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 233 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 155114 (+740) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 5 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1142 нафарни ташкил қилмоқда.

9 сентябрь куни 159 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 25115тага етди. Кеча беморларнинг 329 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 18955 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 200 нафарга етди.

Мавзуга оид