Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асад эълон қилинмаган ташриф билан Москвага келди
Сурия президенти Башар Асад эълон қилинмаган ташриф билан Москвага келди ва россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашув ўтказди. Путин учрашув чоғида Асадни Сурия президенти сайловларидаги ғалаба билан табриклаган ва унинг мамлакатни тиклашдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган.
“Бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан Суриянинг асосий, катта ҳудуди озод қилинди. Террорчиларга жиддий талафот етказилди ва Сурия ҳукумати сиз бошчилигингизда ўз ҳудудининг 90 фоизини назорат қилмоқда”, деб юзланган Россия президенти суриялик ҳамкасбига.
Путиннинг фикрича, Суриядаги бош муаммо у ерда БМТ ва Суриянинг рухсатисиз хорижий давлатлар қуролли кучлари қолаётгани ҳисобланади. Россия раҳбари “Сурияда ҳамон террорчилар томонидан қаршилик кўрсатиш ўчоқлари қолаётгани, бироқ шунга қарамай озод қилинган ҳудудларга қочқинлар фаол қайтаётганини” қайд қилиб ўтган.
Ўз навбатида, Башар Асад Сурияда ўтказилган сиёсий жараёнлар “3 йилдан бери тўхтаб қолганини” айтган. “Сурияда сиёсий жараёнларни ўтказишга ҳар томонлама қаршилик қилаётган муайян давлатлар мавжуд. Бошқа омиллар ҳам бор, бироқ биз уларни англаймиз ва долзарб масалаларни ҳал қилиш учун имкони бор ишни қилмоқдамиз”, деб айтган Асад. У Москвага кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами ва Суриядаги вазият бўйича позицияси учун миннатдорлик билдирган.
Сурияни 2000 йилдан бери бошқариб келаётган Башар Асад мамлакатда 26 майда ўтган охирги президент сайловларида ҳам 95,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026