Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода фуқарони 2 500 доллар эвазига ишга жойлаштириб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бухорода ички ишлар органлари тизимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро Н.С. ўзга бир фуқарони алдаб, унга ўзини ИИВ ШХББ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходими деб таништирган ҳамда 2 500 АҚШ доллари эвазига ИИВ тизимида ишловчи ваколатли танишлари орқали ички ишлар органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган.
Фирибгар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳридаги “Корзинка” савдо мажмуаси ёнида келишилган 2500 AҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Н.С.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ фуқарони 500 доллар эвазига ишга жойлаштиришмоқчи бўлган Бухоро шаҳар аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази инспектори қўлга олинганди.
Мавзуга оид
15:23 / 20.12.2025
Тадбиркорнинг тўйхона биносини қўлга киритганлар аниқланди
16:08 / 17.12.2025
Норвегия ва Латвияга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
10:13 / 17.12.2025
Туркияда яшириниб юрган шахс ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди
12:11 / 16.12.2025