Жамият | 15:19 / 15.09.2021
9808
2 дақиқада ўқилади

“Фарзандим иккита операцияни бошдан ўтказди” – Ҳиндистонда қолаётган гўдак яхшилар ёрдамида юртга қайтишни истайди

Фарзанд неъмати билан сийланган ҳар бир инсон унинг соғ-саломат вояга етиши учун барча қийинчиликларга бардош беради. Орифжон ҳали 1 ёшга ҳам кирмаган. Қашқадарё вилоятида туғилган бу болакай ўт йўлининг ёпиқлиги ташхиси билан дунёга келган.

Бунинг оқибатида унда жигар қотиши, талоқ катталашиши ҳам кузатила бошлайди. Шифокорлар болада зудлик билан жигар кўчириш амалиёти ўтказиш лозимлигини айтишган бўлса-да  оилада бунга имконият йўқ эди. Бор-будини сотган оила яхшилар кўмагида Ҳиндистонга йўл олишади.

Айни пайтда Орифжон хорижда мураккаб операцияни бошдан ўтказди. Фарзандининг тузалиб кетиши учун ҳамма имкониятларини ишга солаётган отасининг маълум қилишича, унда кетма-кет иккита жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

“Ўғлимни 26 август куни операция қилишди. Бу ерда бир даволаниш курси 21 кун экан. Бундан икки кун аввал яна операция қилинди. Операция учун маблағни охиригача тўлашга пулимиз етмади. Ҳали бу ерда яна қанча даволанишимиз номаълум. Шунинг учун яхши инсонлар кўмагига муҳтожмиз” дейди отаси Олимжон Донаев.

Умид қиламизки, мусофир юртда бемор фарзанди билан қолаётган отага ёрдам беришни истаган савобталаб инсонлар орамизда кўплаб учрайди.

Орифжон Раҳматовга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 3129 7630 6437 аммаси Моҳинур Донаева номида

Сбербанк: 4279 3806 2378 2671 қариндоши Аслиддин Одилов номида

Виза: 4023 0601 2336 4415 отаси Олимжон Донаев номида

Мавзуга оид