Жамият | 13:43 / 17.09.2021
4818
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда марафон сабаб йўл вақтинча ёпилади

Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида «SKY CAMP» номли марафон ўтказилади.

ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, шу муносабат билан 18-19 сентябрь кунлари соат 07:00 дан 11:00 га қадар туман ҳудудидан ўтган 4Р10 "Чорбоғ сув омбори ҳалқа автомобиль йўли"нинг 0-километридан 13-километригача бўлган масофада ҳаракатланиш вақтинча чекланади.

Мазкур вақтда ҳайдовчиларга 4Р6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобиль йўлининг 54-километридан 96-километригача бўлган йўл орқали, яъни Чимён қишлоғи орқали айланиб ўтиш тавсия этилади.

Барча ҳайдовчилардан вақтинча йўл ёпилганда тартибга солувчиларнинг ишоралари ҳамда йўл белгиларининг талабларига риоя қилиш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид