Жаҳон | 15:30 / 18.09.2021
3225
1 дақиқада ўқилади

Австралияда карантинга қарши ўтказилган намойишлар чоғида 200дан ортиқ киши ҳибсга олинди

ABC телеканали хабарига кўра, намойишчилар полиция ходимларига шиша идишлар ва тошлар улоқтирган. Тартиб посбонлари бунга жавобан кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Фото: EPA

Австралиянинг Сидней ва Мелбурн шаҳрида аҳоли карантин чекловларига қарши намойишларга чиқди, деб хабар берди Вrisbane Times газетаси.

Маълумот берилишича, намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берган.

ABC телеканали хабарига кўра, намойишчилар полиция ходимларига шиша идишлар ва тошлар улоқтирган. Тартиб посбонлари бунга жавобан кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Мелбурн полиция бошқармаси комиссари Марк Галлиотнинг маълумот беришича, 10 нафар офицер яраланган, олти нафари шифохонага ётқизилган.

Хабар қилинишича, норозилик намойишлари чоғида 260дан ортиқ киши қўлга олинган.

Австралияда коронавируснинг делта штамми тарқалиши авж олгани сабабли июнь ўрталаридан буён кескин карантин чекловлари амал қилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид