20:28 / 18.09.2021
5775

Жазоирда мамлакат собиқ президентининг вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди

Абдулазиз Бутефлика 17 сентябрь куни 85 ёшида вафот этди.

Жазоир ҳукумати мамлакат собиқ президенти Абдулазиз Бутефликанинг вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилди.  

"Президент Абдулмажид Теббун шанба кунидан бошлаб бутун мамлакат ҳудудидаги байроқлар туширилиши тўғрисида фармойиш берди", - дейилади хабарда.

Бутефлика Жазоирни 1999 йилдан 2019 йилгача – 20 йил давомида бошқарганди.

У 26 ёшида Жазоир ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб, дунёдаги энг ёш ташқи ишлар вазири бўлган.

Бутефлика француз мустамлакачиларига қарши озодлик курашининг қаҳрамонларидан бири ҳисобланади.

У 2019 йил апрелда президентлик ваколатларидан воз кечганди.

Top