23:23 / 19.09.2021
5637

Испания бош вазири вулқон отилиши сабабли АҚШга сафарини қолдирди

Испания бош вазири Педро Санчес Канар ороллари таркибига кирувчи Пальма оролида вулқон отилиши бошлангани сабабли АҚШга сафарини қолдирди.

“Пальма оролидаги вазиятни ҳисобга олиб, ҳукумат раҳбари бугун Нью-Йоркка белгиланган сафарини бекор қилиб, кечаси воқеалар авж олишини кузатиш учун Канар оролларига жўнайди”, деб айтилган Санчес матбуот хизматида.

19 сентябрда эрталаб оролнинг Эль-Пасо аҳоли пункти ёнида вулқон отилиши бошланган. Вулқон кратеридан вулқон материаллари фаол отилмоқда. 85 мингга яқин одам яшайдиган оролда аҳоли эвакуацияси бошланган. 

Испания аэронавигация бошқармаси вулқон отилиши сабабли авиакомпанияларга Канар оролларининг 3та ороли – Пальма, Гомера ва Иеррога парвозлардан тийилишни тавсия қилган.

Аввалроқ Канар оролларининг вулқоншунослик институти оролда сейсмик фаоллик кучайгандан кейин табиий офат яқинлашаётганидан огоҳлантирган. Вулқон отилишидан олдин оролда кучли зилзила қайд қилинган. Биринчи ер силкинишлари оролда 11 сентябрда бошланган. Бунинг натижасида оролнинг кимсасиз ҳудудида вулқон юзага келган.

Таъкидланишича, Пальмада охирги марта вулқон отилиши 1971 йилда қайд қилинган.

Top