Андижонда 6та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир киши вафот этди
Андижонда 6та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар қилди.
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 18:05ларда Андижон вилояти, Олтинкўл тумани “Кўмакай” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р130 автомобиль йўлининг 6-километрида ЙТҲ юз берган.
Қайд этилишича, ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ғ.А. бошқарувидаги “Dongfeng” юк автомобили, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Б.Ю. бошқарувидаги “Дамас”, ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги “Дамас”, ҳайдовчи, 1958 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги “Нексия”, ҳайдовчи, 1958 йилда туғилган М.Ж. бошқарувидаги “Матиз” ва ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Х.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Натижада, “Дамас” автомобили йўловчиси бўлган фуқаро М.Ф. шифохонада вафот этган
Мазкур ЙТҲ юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:54 / 26.11.2024
Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси. Дефицит – 36 трлн сўм
15:56 / 25.11.2024
Андижон давлат техника институти ташкил этилади
07:40 / 25.11.2024
Икки туманда 966 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
22:05 / 23.11.2024