Ўзбекистон | 16:47 / 20.09.2021
1814
2 дақиқада ўқилади

Хоразмлик ота фарзандларига алимент ўрнига уй берди

Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи ота вояга етмаган 2 нафар фарзандининг таъминоти учун мўлжалланган алимент ўрнига уй берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, 2020 йил март ойида қарздор Ш.Х. ундирувчи М.М. фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзанди таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.

Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Тупроққалъа туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилиб, ота томонидан алимент пуллари ойма-ой, ўз вақтида, тўлиқ тўланган.

Алиментчи ота Бюронинг туман бўлимига мурожаат қилиб, фарзандига тўланиши лозим бўлган алимент эвазига ўз уйини расмийлаштириб бериш истагини билдирган.

Шу боис, унга тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 808-сонли қарорига мувофиқ, собиқ турмуш ўртоғи билан келишилган ҳолда Боғот туманидаги уйини унинг номига расмийлаштириб берган. Шундан сўнг, қарздор суд томонидан алимент тўлашдан озод қилинган.

Мавзуга оид