Сайловда давомат 51,68 фоизни ташкил этди. Овоз бериш уч кун – 17-19 сентябрь кунлари давом этди. ВВС сайловлар натижасини таҳлил қилди.

«Единая Россия» яна энг кўп овоз олди

Амалдаги ҳукмрон партия бўлган «Единая Россия» 49 фоиз овоз олди. Бу эса партияга думада 120 ўрин тақдим этади. Партия номзодлари 198та бир мандатли округда ғалаба қозонган. Ҳукмрон партия олдинги йилдагига қараганда пастроқ натижа қайд этган бўлса-да, бу конституцион устунликни қўлга киритиш учун етарли бўлди.

Сайлов натижаларига кўра, Россия коммунистик партияси 18,9 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. Коммунистлар 2016 йилги сайловларга қараганда ўз натижасини 5 фоизга яхшилаган.

Партия етакчиси Геннадий Зюганов ўз партиясидаги ўсишни шундай изоҳлади: «Сайловчи бизга ишонди, сайловчи бизни эшитди ва бизга овоз берди».

Россия марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилованинг айтишича, коммунистик партия вакиллари жойларда ўз эътирозлари билан кўп марта қоида бузган ва сайлов комиссияси ишчиларига ноқулайлик туғдирган. Зюгановнинг партияси бир мандатли тўққизта округда қозонилган ғалаба эвазига думада 30та ўрин оладиган бўлди.

Думада «Янги одамлар»

Йўқ, Россия қонунчилик тизимида янги инсонлар пайдо бўлгани йўқ, шунчаки «Янги одамлар» деган партия пайдо бўлди. Бу партия сайловларда 7,09 фоиз овоз олди ва ҳатто Жириновский етакчилигидаги либералларни ортда қолдирди. Шу тариқа, 15 йил ичида илк бор думада тўрттадан кўп партия бўлади.

Мухолиф нашрлар «Янги одамлар»ни президент администрацияси лойиҳаси деб атаган. Унинг асосчиси ўз навбатида Faberlic компаниясининг асосчиси бўлган Алексей Нечаев ҳисобланади. Нечаев жорий сайловларда партия етакчиси, Ёқутия собиқ мэри Сардана Авксентева бўлган. Унинг айтишича, партиянинг ютуғи «янгича сиёсат» юритаётганида.

Нечаев партия думада 13-14 ўринга эга бўлишини тахмин қилмоқда. Сайловларда қатнашган яна бир партия «Яшил альтернатива» эса етарли фоизларни тўплай олмаган.

Сергей Савостьянов / ТАСС / Scanpix / LETA

Электрон овоз бериш ва Москвадаги мухолифат