«Единая Россия» ўз тарафдорлари базасидан урушга қаршиларни чиқариб ташлаяпти
«Ведомости»нинг ёзишича, навбатдаги минтақавий сайловлар ва 2024 йилги президентлик сайловлари олдидан «Единая Россия» ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини таҳлил қилиб, ўз тарафдорлари базасини тозаламоқда.
Россия Федерациясида ҳокимият тепасида бўлган «Единая Россия» партияси 2023 йилги бир қатор минтақавий сайловлар ва 2024 йилги президентлик сайловлари олдидан Украинадаги урушга қарши бўлган фуқароларни ўз тарафдорлари базасидан чиқариб ташлаяпти. Маълумотлар базасида рўйхатга олинган содиқ фуқаролар сунъий интеллект ва махсус алгоритмлар ёрдамида «Одноклассники» ва «ВКонтакте» ижтимоий тармоқларидаги фаоллигига қараб баҳоланади, деб хабар берди «Ведомости» газетаси 9 январь, душанба куни партиядаги икки манбага таяниб.
«Сунъий интеллект ижтимоий тармоқлардаги партия тарафдорларини аниқлайди, уларга маълум балл қўйилади - лайк кўриш, маълум гуруҳларда бўлиш ва бошқа фаоллик учун. Шундан сўнг бу одамлар бизнинг тарафдорлар базамизда бор-йўқлиги текширилади», - деди нашр суҳбатдошларидан бири. Унинг сўзларига кўра, натижада қўллаб-қувватловчиларнинг аксарияти рўйхатдан ўчирилган ва 25 миллион кишидан бор-йўғи 9 миллиони қолган, аммо ҳозир улар янги одамлар билан тўлдирилди, айни пайтда маълумотлар базасида 13 миллион киши бор.
Бу маълумотларга кўра, текшириш асосан ҳудудларда ўтказилган. Улардан баъзиларида «Единая Россия» тарафдорларининг базалари бутунлай қайта шакллантирилмоқда, улар сайловларда «Единая Россия»нинг ёмон натижалари қайд этилган ёки ҳокимиятдаги мухолиф партиялар вакиллари бўлган минтақалардир.
Хусусан, Сибир шаҳарларидан бирида унда бўлган барча одамлар базадан чиқарилиб, у қайта ташкил қилина бошланган. «Бунинг учун шаҳар аҳолисининг 670 минг аккаунти таҳлил қилинди, «сиёсий аҳамиятга эга ҳаракатлар» - лайк ва репостлар аниқланди - улар 3000 дан ортиқ экани қайд этилди. Улар бўйича маълумотлар бошланғич бўлим котиблари, уйлар бўйича масъулларга жўнатилди, улар юзма-юз суҳбатга чақирила бошланди», - дейди суҳбатдошлардан бири. Натижада, унга кўра, 26 минг янги тарафдор аниқланган.
Мавзуга оид
10:30 / 03.10.2024
Путин урушда қатнашаётган судланувчиларни жазодан озод қилди
08:50 / 02.10.2024
Россияда судланувчиларнинг 40 фоизини ТИЗОдан урушга олиб кетиш режалаштириляпти
18:02 / 27.09.2024
“Ердаги жаҳаннамга ўхшайди”. Суданнинг Тавила шаҳрида кунига ўнлаб болалар очликдан ўлмоқда
16:10 / 25.09.2024