Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:15 / 23.09.2021
2104
1 дақиқада ўқилади
23 сентябр куни республика бўйича қуруқ, кам булутли об-ҳаво сақланиб туради
23 сентябрда кундуз куни республика бўйича қуруқ, кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Шимолда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундуз куни термометр устуни 28-33 даража иссиққача кўтарилади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Ҳаво 28-30 даража иссиққача кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25 даража иссиқ атрофида сақланиб туради.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш