Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кемеровода Усмон Носир дафн этилган масканда ёдгорлик ўрнатилади - Шавкат Мирзиёев
Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.
“Намангандан етишиб чиққан ёрқин истеъдод эгалари ҳақида гапирганда, адабиётимизга чақмоқдек кириб келган оташин шоир Усмон Носир сиймоси ҳам кўз ўнгимизда намоён бўлади.
Ғоят қисқа – бор-йўғи ўн йиллик ижодий фаолияти давомида шоирнинг 5 та шеърий китоби, 2 та достони ва бир қатор драматик асарлари нашр этилгани, драмалари саҳнага қўйилгани, унинг Пушкин, Лермонтовнинг машҳур достонларини ўзбек тилига улкан маҳорат билан таржима қилгани сизларга маълум, албатта.
Усмон Носир айни ижодий куч-қувватга тўлган 25 ёшида қамалиб, қатағон қилинди. Чунки мустабид тузум бундай миллатпарвар, ватанпарвар инсонларни ўзининг энг ашаддий душмани, деб ҳисоблар эди. Шунинг учун ҳам шоир умрини қамоқхоналарда азоб-уқубатда ўтказиб, 1944 йили 32 ёшида вафот этади.
Усмон Носир бир шеърида: “Баргдек узилиб кетсам, унутмас мени боғим”, деб ёзган эди. Албатта, у “боғ” деганда, жонажон ватанини, бағрикенг халқимизни назарда тутганини англаш қийин эмас.
Келгуси йили юртимизда Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Шу муносабат билан Усмон Носирнинг ҳаёти ва ижодини янада кенгроқ ўрганиш, асарларини нашр қилиш, жумладан, пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ҳайкалини ҳамда Россиянинг Кемерово ўлкасидаги шоир дафн этилган масканда ёдгорлик ўрнатиш кўзда тутилмоқда”, деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
09:35 / 04.07.2026
Наманганда нарколаборатория фош этилди
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026