Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Эрдўғаннинг Сочида ўтказиладиган учрашувида қайси мавзулар муҳокама қилиниши маълум бўлди
Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, икки давлат президентларига «гаплашиш учун ҳар сафар мавзу топилади».
Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида 29 сентябр куни ўтказиладиган учрашувда Сурия, Афғонистон ва Ливиядаги вазият ҳамда бошқа халқаро масалалар муҳокама қилинади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Кун тартибида биринчи навбатда Сурия, албатта Афғонистон, Ливия ва бошқа халқаро масалалар бўйича анъанавий фикр алмашувлар бўлади деб ўйлайман», — деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, икки давлат президентларига «гаплашиш учун ҳар сафар мавзу топилади».
Аввалроқ Эрдўған Суриядаги вазият муҳокама қилиниши ҳамда Туркия С-400 зенит тизимларини сотиб олиш бўйича ўз позициясидан чекинмаслигини айтганди.
Путин ва Эрдўған учрашуви Сочида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026