Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: Наманганда келгуси беш йилда 7та олийгоҳ ташкил этилади
Наманган вилоятида олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50 фоизга етказилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.
“Фарзандларимизнинг таълим-тарбиясини замон талаблари асосида ташкил этиш, уларни талаб юқори ва рақобатбардош бўлган мутахассислик ва касб-ҳунарларга ўқитиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун зарур шароитлар яратилади.
Вилоятда келгуси беш йилда 52 та давлат ва 1 минг 300 та оилавий боғча ташкил этилади. Айниқса, мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган 58 та маҳаллада 116 та оилавий боғча ташкил этилади. Бунинг ҳисобига, мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 68 фоиздан 82 фоизга етказилади.
Вилоятда 37 та янги мактаб қурилади, 473 та мактаб реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади. Натижада, 101 мингдан зиёд қўшимча ўқувчи ўринлари яратилиб, 512 мингтага етказилади. 132 та мактабда замонавий спорт заллари қурилади.
Олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50 фоизга етказилади. Бунинг учун Наманганда келгуси беш йилда 7 та олийгоҳ ташкил этилиб, жами олий ўқув юртлари сони 10 тага етказилади. Ибрат ижод мактаби негизида Чет тиллар олийгоҳи ташкил этилади.
Талабаларни турар жой билан таъминлаш мақсадида қўшимча 3 минг 600 ўринли 9 та янги ётоқхона қуриб битказилади. Натижада, талабалар турар жойига эҳтиёж ҳозирги 15 фоиздан 54 фоизга таъминланади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026