Ўзбекистон | 10:59 / 28.09.2021
2765
1 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котибининг ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ давлат котибининг ўринбосари Венди Шерман октябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти расмий сайтида маълум қилинган.

Маълум қилинишича, давлат котиби ўринбосари Венди Шерман 29 сентябрь куни Швейцариянинг Женева шаҳрига бориб, АҚШ идоралараро делегациясига раҳбарлик қилади. У ерда АҚШ ва Россия ўртасидаги стратегик барқарорлик бўйича икки томонлама мулоқотда иштирок этади.

Шундан сўнг у Ўзбекистонга келади ва 4 октябрь куни юқори лавозимли амалдорлар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашув ўтказади. 

Шерман 6 октябрь куни Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрига бориб, бир қатор икки томонлама учрашувларда иштирок этади, фуқаролик жамияти тадбирларида хусусан, Ҳиндистон ғоялари саммитида қатнашади. 7 октябрь куни эса у Мумбайга боради ва у ерда бизнес ва фуқаролик жамияти вакиллари билан очиқ суҳбат ташкил қилади. Охирги ташриф 7-8 октябрь кунлари Покистоннинг Исломобод шаҳрига бўлади ва юқори мартабали расмийлар билан учрашувлар ўтказилади.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш