Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ота 2 ёшли фарзандини уриб комага тушириб қўйгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ота 2 ёшли фарзандини қийнаб азоблагани, сўнг уриб тан жароҳати етказгани ва бола шифохонада комада экани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, 2021 йил 25 сентябрь куни вилоят ИИБ 102 операторига Деҳқонобод тумани «Теракли» МФЙда яшовчи уй бекаси Ж.С. қўнғироқ қилган. У турмуш ўртоғи Д.Ш. 2 ёшли ўғли Э.Х.ни уриб тан жароҳати етказгани ва ўғли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг жонлантириш бўлимида даволанаётганини маълум қилган. Ўша куннинг ўзида мазкур мурожаат Деҳқонобод туман ИИБда қайд қилинган.
РШТЁИМ Қашқадарё филиалининг маълумотномасига кўра, вояга етмаган Э.Х.нинг танасида қўшма шикастланиш, бош миянинг лат ейиши, юз соҳаси ўнг томони шилинмаси, бўйин олдинги юзасида усти пўстлоқлашган терининг тирналган жароҳати, шу соҳаларда юмшоқ тўқиманинг лат ейиши кўринишидаги жароҳатлар мавжуд.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.