Толиблар вакили БМТ бош котиби махсус вакили билан учрашди
“Толибон” томонидан Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Амир Хон Муттақий БМТ бош котибининг махсус вакили ва Афғонистонга кўмак кўрсатиш миссияси раҳбари Дебора Лайонс билан учрашди.
“Афғонистон ташқи ишлар вазирлигидаги учрашувда БМТнинг махсус вакили Муттақий билан Афғонистондаги гуманитар инқирозни, БМТнинг мамлакатдаги фаолиятини ва барча афғонлар – эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам мамлакат олдида турган улкан гуманитар ҳамда ривожланиш муаммоларини ҳал қилиш учун ўта зарурлигини муҳокама қилган”, деб айтилган миссия хабарида.
Муттақий ҳаракат номидан БМТ ходимларининг хавфсизлиги таъминланишига ваъда берган.
Бундан ташқари, хабарда Афғонистоннинг янги ҳукумати тиббий муассасалар ва бошқа соҳаларда фаолият юритган аёлларни ўз иш жойларига қайтишга чақиргани айтилган.
18 сентябрда Афғонистоннинг янги ҳукуматини батамом шакллантириш учун толибларга бир неча ой талаб этилиши маълум қилинган. Айни вақтда тайинланган вазирлар ўз вазифасини бажарувчилар ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:53 / 11.10.2024
БМТ оиладаги зўравонликни тугатиш бўйича Ўзбекистон таклиф этган резолюцияни қўллаб-қувватлади
08:35 / 11.10.2024
БМТ Исроилни Ливандаги қароргоҳига ҳужум қилишда айблади
16:44 / 10.10.2024
БМТнинг «отаси» – Миллатлар Лигаси тарихи
23:14 / 07.10.2024