Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2-3 октябр кунлари эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати вақтинчалик кўрсатилмайди - ДХА
2021 йилнинг 2-3 октябрь (шанба ва якшанба) кунлари эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизмати вақтинчалик кўрсатилмайди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси электрон тизимида техник-профилактик тадбирлар амалга оширилиши мўлжалланган.
Хизматдан фойдаланиш учун 4 октябрь, душанба кунидан рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимларига мурожаат қилиш мумкинлиги айтилган.
Аввалроқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддатини тоифалаштирилган тарзда узайтиришни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилганди.
Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини уч ойдан бир йилгача узайтириш назарда тутилмоқда.
Бу орқали аҳолида алмаштирилмасдан қолаётган эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш ҳажмини йил давомида бир маромда тақсимлаш, уларнинг йил якунида алмаштириш жойларида тўпланиб қолишларининг олдини олиш мақсад қилинган.
Мавзуга оид
14:26 / 20.09.2025
ХДП мопед ва скутерлар учун гувоҳномаларни кечиктиришга чақирди
10:20 / 26.08.2025
Дори ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномалар амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланади
11:15 / 19.04.2025
Хорижий фуқароларга тўлов эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси соддалаштирилган тартибда берилади
11:12 / 15.01.2025