Жаҳон | 22:02 / 02.10.2021
11796
1 дақиқада ўқилади

BepiColombo аппарати Меркурий сайёраси юзасининг суратларини жўнатди

Жўнатилган суратларда сайёра юзасидаги улкан кратерлар тасвирини кўриш мумкин.

Фото: EPA/Vostock-photo

BepiColombo космик аппарати Меркурий сайёраси юзасининг илк суратларини Ерга жўнатди. Бу ҳақда Интерфакс Европа космик агентлигига таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, аппарат шанба куни эрталаб сайёрадан 200 километр баландликда режалаштирилган олти парвоздан биринчисини амалга оширган. У сайёра юзасини суратга олган ҳамда илмий маълумотлар тўплаган. 

Аппарат кун давомида кўплаб суратлар жўнатиши кутилмоқда.

Жўнатилган суратларда сайёра юзасидаги улкан кратерлар тасвирини кўриш мумкин.

BepiColombo аппарати 2018 йил 20 октябрда учирилганди.

Ушбу лойиҳа орқали Меркурий юзаси ва унинг атрофини, сайёра ривожланишининг геологик тарихи ва унинг сатҳидаги кимёвий таркибни ўрганиш ҳисобланади.

Мавзуга оид