Ўзбекистон | 11:19 / 04.10.2021
6137
1 дақиқада ўқилади

Наманганда йўл четида турган олти ёшли болани юк машинаси уриб кетди

Наманган шаҳрида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

2021 йил 29 сентябрь куни соат 17:00ларда Наманган шаҳар “Яккасада” МФЙ ҳудудида Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ўзи ишловчи МЧЖга тегишли “Исузу” русумли юк автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.

Маълум қилинишича, у йўл четида турган пиёда, Чортоқ туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, 2015 йилда туғилган болани уриб юборган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид