Иккита “Кобальт”га яширилган 516 миллион сўмлик дорилар тўхтатиб қолинди
Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида ҳаракатланган фуқаро Т.Б. бошқарувидаги “Кобальт” автомашинаси тўхтатиб белгиланган тартибда кўздан кечирилган.
Натижада машинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган 11 турдаги 5997 қути дори воситалари борлиги аниқланган.
Тадбир давом Т.Б.га тегишли яна бир “Кобальт” автомашинаси Янгиқўрғон тумани Қизилёзи маҳалласи ҳудудида кўздан кечирилган. Автомашина салонидан хорижда ишлаб чиқарилган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 18 турдаги 4922 қути дорилар борлиги аниқланган.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Т.Б.га тегишли бўлган жами 516 млн сўмлик тиббиёт дори воситалари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024