Ўзбекистон | 12:26 / 07.10.2021
4270
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда балиқчилик йўналишида 11та кластер ташкил этилади

Сирдарё вилоятида балиқчилик йўналишида 11 та кластер ташкил этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“17 минг гектар сув ҳавзаларида ҳосилдорлик 100 минг тоннага етказилади,  балиқни қайта ишлаш қувватлари 1,5 баробар оширилади.

Шу билан бирга, Гулистон, Боёвут, Ховос туманларида 50 гектар майдонлар кооперация шаклида аҳолига 3 сотихдан бўлиб берилади.  Бу орқали, 1 сотихдан йилига ўртача 3-4 тонна балиқ етиштириш йўлга қўйилиб, ҳар бир кооперация аъзоси учун йилига 10 минг долларгача даромад олиш имконияти яратилади. 

74 минг гектар майдоннинг сув таъминоти ва 36 минг гектарнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, 111 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Мисол учун, Боёвут ва Мирзаобод туманларидан оқиб ўтувчи “К-1” каналининг 21 километри реконструкция қилиниб, 7,5 минг гектар экин майдонининг сув таъминоти яхшиланади. “Шўрўзак” коллекторини реконструкция қилиш ҳисобига, Сирдарё, Сайхунобод ва Гулистон туманларидаги зах сувлар кетказилади ва 12 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланади”, деди президентликка номзод.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид