Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги элчихона ва Инвестициялар вазирлигининг Хитойдаги ваколатхонаси Сирдарёга бириктирилади
Энди Хитойдаги элчихона ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитойдаги ваколатхонаси Сирдарёга бириктирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Хитойлик инвесторларнинг вилоятга қизиқишлари катта. Энди Хитойдаги элчихонамиз ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитойдаги ваколатхонаси Сирдарёга бириктирилади.
Шу билан бирга, саноати паст ривожланган Оқолтин, Ховос, Боёвут, Сардоба ва Гулистон туманлари тўлиқ “индустриал зона”ларга айлантирилади.
Ўзимизда ишлаб чиқарилмайдиган, фақат ўз саноати эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, божхона божлари тўлашдан уч йилга озод қилинади.
Умуман олганда, вилоятда “драйвер” бўлган энергетика, кимё, тўқимачилик, қурилиш материаллари, фармацевтика ва бошқа тармоқларда келгуси беш йилда 5 миллиард долларлик 2 мингта инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 60 мингта доимий иш ўринлари яратилади.
Жумладан, энергетика соҳасида 2,4 миллиард долларлик лойиҳалар доирасида, қуввати 3 минг 220 Мегаватт бўлган электр станциялари барпо этилади.
Мисол учун, Саудия Арабистони “Aква Паур” корхонасининг 1 миллиард доллар инвестицияси ҳисобига, 1,5 минг Мега-ваттли электр станция ишга туширилиб, аҳоли ва корхоналар узлуксиз электр энергияси билан таъминланади.
Кимё саноатида келгуси беш йилда қиймати 600 миллион долларлик 38 та лойиҳа амалга оширилиб, 5 мингта янги иш ўрни ташкил этилади. Натижада, йилига 200 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Мисол учун, Сирдарё туманида 40 гектар майдонда, полимер маҳсулотларни ишлаб чиқариш “технопарки” ташкил этилиб, 350 миллион долларлик 8 та йирик лойиҳа амалга оширилади ва 2 мингта янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, технопаркда жаҳонга машҳур ва маҳаллий брендлар билан кооперация алоқалари ўрнатилади.
Яна бир “драйвер” – тўқимачилик саноатида 800 миллион долларлик инвестициялар ҳисобидан, 90 та лойиҳа ишга туширилади ва 20 мингта янги иш ўрни яратилади. Натижада, ип калавани қайта ишлаш даражаси ҳозирги 38 фоиздан – 75 фоизгача оширилади ҳамда экспорт ҳажми 200 миллион долларга етказилади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026