Экология қўмитаси тизимидаги ходимларнинг атиги 10 фоизи – соҳа мутахассиси — Бош прокуратура
9 октябрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Ўктам Ўтаев Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида прокуратура органлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Маълум бўлишича, қимматбаҳо дарахтларни кесишга қарши эълон қилинган мораторийга қарамасдан 2,8 мингта қимматбаҳо ва 2 мингдан зиёд кам қийматли дарахтлар ноқонуний кесилган.
Бу ҳолатлар Сурхондарёда – 242 та, Жиззах ва Хоразмда – 238 тадан, Навоийда – 212 та, Тошкент шаҳрида – 201 тани ташкил этади.
“Ачинарлиси, дарахтларни сақлаб қолишга, уларни кўчириб ўтқазишга йўналтирилган тизим мавжуд эмас, шунингдек, кесилган дарахтлар ўрнига бошқа зарур жойларга янги кўчатлар экиш тартиблари, дарахтларни қирқиш ва уларга шакл бериш қоидалари ишлаб чиқилмаган. Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилувчи мансабдор шахслар дарахтлар кесилишининг олдини олиш ўрнига табиатга зарар етказилишига йўл қўйишмоқда.
Қўмита тизимида дарахт ва буталар бўйича “арборист”, “фитопатолог”, “дендролог” ва “энтомолог” мутахассислари йўқлиги оқибатида мутахассислиги тўғри келмайдиган ходимлар томонидан уларнинг кесилишига хулоса бериб келинмоқда. Давлат экология қўмитаси тизимидаги 2 мингдан ортиқ ходимларнинг атиги 10 фоизи соҳа мутахассиси ҳисобланади”, — деди Ўктам Ўтаев.
Бош прокуратура мутасаддисининг маълум қилишича, ҳудудлардаги мавжуд катта ёшдаги дарахтларнинг кўп қисми касалланган бўлишига қарамай ҳокимликларда давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахт ва буталарни парвариш қилиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича масъул шахслар белгилаб қўйилмаган.
Мавзуга оид
18:43 / 12.10.2024
Ўзбекистоннинг кўп асрлик дарахтлари махсус халқаро рўйхатга киритилди
19:01 / 11.10.2024
Мораторий даврида Тошкентда 800 туп мевали ва манзарали дарахт нобуд қилинди. Нега?
15:22 / 02.10.2024
Учтепада 20га яқин кўп йиллик дарахтларга заҳарли модда қуйилган. Аҳоли айбдор топилишини хоҳлайди
19:23 / 25.09.2024