Ўзбекистон | 21:57 / 09.10.2021
6065
2 дақиқада ўқилади

Мақсуда Ворисова: “Аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизимини жорий этамиз”

Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Мақсуда Ворисова ўз сайловолди дастурида бир қатор ижтимоий йўналишдаги вазифаларни белгилаб олган.

Дастурда, хусусан, қуйидаги вазифалар кўзда тутилган:

  • аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ солиш тизимини жорий этиш;
  • ҳар бир инсоннинг минимал ижтимоий хизматларни бепул олишини қонунчилик даражасида кафолатлаш;
  • ижтимоий нафақалардан юқорироқ меҳнат ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринлари билан таъминлаш, меҳнатга лаёқатли аҳолининг шахсий ташаббуслари ва уддабуронлигини рағбатлантириш;
  • олис ва чекка ҳудудларда шифокорлар ҳамда ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун “Қишлоқ шифокори” ва “Қишлоқ ўқитувчиси” дастурларини амалга ошириш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини қонунчилик асосида мустаҳкамлаш;
  • аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари, кундалик эҳтиёжи билан боғлиқ ҳамёнбоп товар ва хизматлар, арзон уй-жой ва коммунал хизматлар билан таъминлаш;
  • аҳолининг кам таъминланган қатламларига бепул, сифатли ва тўлақонли бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • ёшларнинг касб-ҳунар танлаши, бепул ва сифатли таълим олиши, ўқув муассасаларини тугатгандан сўнг ишга жойлашиш кафолатини мустаҳкамлаш;
  • пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларнинг ҳаётий эҳтиёжларини тўлақонли қондиришни кафолатлайдиган пенсия ва ижтимоий таъминотнинг мақбул тизимини шакллантириш.

Эслатиб ўтамиз, президентлик сайлови 24 октябр куни бўлиб ўтади.

Аббос Салайдинов
Тайёрлаган Аббос Салайдинов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид