Ўзбекистонга олтинчи турдаги вакцина келтирилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонга «Синовак» вакцинаси ҳам олиб келинишини маълум қилди. Бунга Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид имзоланган битим асос бўлди.
«Туркия Ўзбекистонга COVID-19га қарши 200 минг доза Хитойда ишлаб чиқарилувчи «Синовак» вакцинаси, шунингдек, 20 минг қути «Фавипиравир» дори препаратларини дўстлик ва хайрихоҳлик белгиси сифатида юборади», дейилади хабарда.
«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, битимни Ўзбекистон Республикаси номидан Туркиядаги элчи Алишер Аъзамхўжаев, иккинчи томондан эса соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Халил Элдемир имзолади.
Ўзбекистонда ҳозирда 5та турдаги:
- AstraZeneca,
- ZF-UZ-VAC2001,
- Sputnik V,
- Moderna,
- Pfizer/BioNTech вакциналаридан фойдаланилмоқда.
Шу пайтгача мамлакатда эмлаш жараёнларида 22 433 729 доза вакцина қўлланган бўлиб, 5,1 миллиондан ортиқ киши вирусга қарши тўлиқ эмланди.
Маълумот учун, Sinovac ЖССТ томонидан фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун тасдиқланган еттинчи вакцина бўлган эди. Препарат инфекциянинг симптоматик кечишидан 51 фоизга, COVID-19нинг оғир шаклидан 100 фоиз ва касалхонага ётқизилишдан 100 фоизга ҳимоя қилиши аниқланган.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
21:15 / 24.08.2024
Еврокомиссия респиратор вируслар тарқалишига қарши вакцинани маъқуллади
23:25 / 15.10.2022
Коронавирусдан ўлим миқдори рекорд даражада пасайди
10:21 / 09.02.2022
ССВ эмланишга чақирмоқда: Зангиотада ўлим ҳолатлари эмланмаганлар орасида қайд этилган
19:45 / 26.01.2022