Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда сув тошқинлари сабабли бир ярим миллиондан зиёд киши бошқа жойга кўчирилди
Шанси провинцияси фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълумотига кўра, 17 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган, 190 минг гектар қишлоқ хўжалик ерларига зарар етган.
Хитой шимолидаги Шанси провинцияси ҳукумати тинимсиз ёмғирлар ортидан юз берган сув тошқинлари сабабли 1,76 миллиондан зиёд кишини бошқа жойга кўчирди, деб хабар берди China Daily.
Хитой табиий офатлар хавфини камайтириш миллий комиссияси ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шанси ва Шэнси провинцияларидаги ҳолат бўйича махсус режа ишлаб чиқди.
Хабар қилинишича, Шанси провинциясининг 76 уездида 1,75 миллион киши табиий офатдан жабр кўрган.
Провинция фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълумотига кўра, 17 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган, 190 минг гектар қишлоқ хўжалик ерларига зарар eтган.
Шунингдек, 372та шахта, 14та кимё корхонаси ва мингдан ортиқ қурилиш объектларида иш тўхтатилган.
Мавзуга оид
10:54 / 26.06.2026
Тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
10:49 / 17.05.2026