Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 20:59 / 12.10.2021
7043
1 дақиқада ўқилади
Алишер Қодиров мустақил тергов қўмитаси ташкил этиш ва суд ҳокимиятида «қон алмашинуви» қилишга ваъда берди
Ўзбекистон президентлигига номзод ўз сайловолди дастурида ҳеч кимга бўйсунмайдиган мустақил тергов қўмитаси ташкил этиш ва суд тизимида « қон алмашинуви» қилишини маълум қилди.
Фото: “Миллий тикланиш” партияси
- «Тизимли ўзгаришлар суд ҳокимиятида адолатни кафолатлаш тизимини яратиш, тизимда «қон алмашинуви» жараёнларини тезлаштириш ҳамда соҳага янги авлод вакилларини жалб этиш орқали амалга оширилади;
- мустақил тергов қўмитаси ташкил этилиб, ҳеч кимга бўйсунмайдиган мустақил орган фаолияти йўлга қўйилади. Терговни холис, ҳаққоний, шаффоф ва ҳалол олиб бориш таъминланади;
- жазони ижро этиш муассасалари Ички ишлар вазирлигидан Адлия вазирлигига ўтказилади. Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаб, озодликка чиққан фуқароларнинг жамиятга тез ва самарали мослашиши учун ҳуқуқий асослар кучайтирилади;
- адвокатлик институти ислоҳ қилиниб, жозибали адвокатура тизими шакллантирилади. Соҳага доир қонунчилик асослари такомиллаштирилади. Молиявий имконияти чекланган фуқаролар мурожаат қила оладиган, бунда давлат субсидияларини кўзда тутадиган янги институт ташкил этилади», – дейилади Алишер Қодиров сайловолди дастурида.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
21:55 / 08.01.2026
Бола боғчада ва бошланғич таълимда ўз она тилида тарбия кўриши керак - Алишер Қодиров
10:57 / 03.01.2026
Алишер Қодиров ўзбекистонликларни Россиядан кетишга чақирди
11:20 / 24.11.2025
Ҳукуматни танқид қилиш ҳавода “негатив зарралар” миқдорини оширади — Алишер Қодиров
16:22 / 10.07.2025