Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасига ўтказилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, аттестация ихтиёрийлик, даврийлик, холислик ва ошкоралик принципларига асосланган. У Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Палата ҳузурида ташкил этиладиган ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари томонидан ўтказилади.
Аттестация комиссияларини ташкил этиш учун камида етти нафар аъзодан, шу жумладан аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибидан иборат таркибда номзодлар рўйхати шакллантирилади. Комиссияларнинг таркиби Палата раиси томонидан тасдиқланади. Комиссиялар таркибига Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, олий тиббиёт таълим муассасалари, ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари вакиллари киритилиши мумкин.
Аттестация комиссияларининг доимий ишчи органи Палатанинг (унинг ҳудудий бўлинмаларининг) тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш бўлими ҳисобланади. Унинг ходимларидан бир нафари аттестация комиссиялари йиғилишида кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.
Палата ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган аттестация комиссиялари йиғилишларининг йиллик жадвали Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайти ва тизимидаги оммавий ахборот воситаларида январь ойининг 15-санасига қадар эълон қилинади.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
10:40 / 18.03.2026
Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилмайди
19:25 / 02.03.2026
Вазирлик аттестация тестида хатолик бўлганини тан олди
11:08 / 24.01.2026