Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Конституцияга мамлакат суверенитетига таъсир кўрсатадиган лойиҳаларда қатнашишни тақиқловчи норма киритамиз» — Алишер Қодиров
Президентликка номзод Алишер Қодиров ўз сайловолди дастурида Ўзбекистон конституциясига мамлакат суверенитетига таъсир кўрсатадиган ва миллий қадриятларни камситадиган лойиҳаларда иштирок этишни тақиқловчи норма киритиш ташаббусини билдирди.
- «Ўзбекистон конституциясига мамлакат суверенитетига таъсир кўрсатадиган ва миллий қадриятларни камситадиган лойиҳаларда иштирок этишни тақиқловчи норма киритиш ташаббус қилинади.
- Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш тезлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси конституциясида нафақат иқтисодий манфаатлар, балки қадриятларига мос бўлмаган ҳар қандай иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ҳамкорликларга йўл бермайдиган норма акс эттирилади.
- Марказий Осиё кенг қамровли интеграцион ҳамкорлик майдонига айлантирилади. Ўзбекистон ташқи сиёсатида энг муҳим устувор йўналиш сифатида Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Афғонистон билан ҳам яқин иқтисодий ва сиёсий муносабатлар йўлга қўйилади.
«Хориждаги ўзбеклар мулоқот клуби» ташкил этилиб, дунёнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган ўзбеклар билан мулоқот майдони яратилади. Хориждаги ўзбекларни қўллаб-қувватлаш фонди, Миллий ўзбек қадриятларини тарғиб қилиш жамғармалари ташкил этилади», – дейилади номзод дастурининг бешинчи – ташқи сиёсат бобида.
Алишер Қодиров ўз дастурида, шунингдек, сайловчилар унга овоз берган тақдирда, бу ишончни бор кучи билан ҳаракат қилишга ҳам ваъда берган.
Мавзуга оид
21:55 / 08.01.2026
Бола боғчада ва бошланғич таълимда ўз она тилида тарбия кўриши керак - Алишер Қодиров
10:57 / 03.01.2026
Алишер Қодиров ўзбекистонликларни Россиядан кетишга чақирди
11:20 / 24.11.2025
Ҳукуматни танқид қилиш ҳавода “негатив зарралар” миқдорини оширади — Алишер Қодиров
16:22 / 10.07.2025