Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мақсуда Ворисова: Иқтисодиётда давлатнинг асосий тартибга солувчилик ролини янада мустаҳкамлаш зарур
Иқтисодиёт ижтимоий йўналтирилиши керак, деб ҳисоблайди Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Мақсуда Ворисова.
“Ижтимоий йўналтирилган иқтисодиётда давлатнинг асосий тартибга солувчилик ролини янада мустаҳкамлаш зарур, деб ҳисоблаймиз” – дейилади номзоднинг дастурида.
Дастурга кўра, мазкур вазифани амалга оширишда қуйидагиларни амалга ошириш режа қилинмоқда:
— умумхалқ аҳамиятига эга иқтисодиёт тармоқларининг бошқарувида давлат иштирокини мустаҳкамлаш;
— ҳар бир инсоннинг бирламчи ҳаётий эҳтиёжларига етадиган истеъмол саватчаси қийматини белгилаш, шу асосда яшаш минимумини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш;
— озиқ-овқат маҳсулотлари ва кундалик эҳтиёждаги бошқа товарларни ишлаб чиқариш соҳасида давлат томонидан тартибга солиш чораларини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш;
— ҳудудларнинг барқарор ривожланиши учун давлат даромадларини тенг ва адолатли тақсимлаш, ҳудудий дастурларни амалга ошириш учун давлат бюджети, бошқа ички ва ташқи манбалардан қўшимча молиявий ресурсларни сафарбар этиш;
— муайян ҳудудларга импорт товарларини олиб кирганлик учун божхона тўловларидан тушган маблағларнинг бир қисмини маҳаллий бюджетларга йўналтириш, шу орқали импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни ривожлантириш бўйича махсус туман ва шаҳар инвестициявий фондларини яратиш.
Ворисова 13 октябр куни Хоразм вилоятида сайловолди ташвиқотини олиб борди.
Мавзуга оид
19:51 / 20.11.2025
ХДП пойтахтда «пулли парковка» нархларини қайта кўриб чиқишга чақирди
14:26 / 20.09.2025
ХДП мопед ва скутерлар учун гувоҳномаларни кечиктиришга чақирди
16:11 / 12.06.2025
“Конституцияга зид тартиб бекор қилиниш керак” — ХДП таксичилар масаласида вазирни гиламга чақирди
12:00 / 25.10.2024