Мақсуда Ворисова ижтимоий товарлар нархлари устидан қатъий назоратни ўрнатишини билдирди
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Мақсуда Ворисова аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласига алоҳида ёндашмоқда.
“Ижтимоий аҳамиятга молик товар ва хизматлар нархлари ва тарифлари норматив ҳужжатларда белгиланган меъёрлардан ошиб кетмаслиги учун ушбу нархларни шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини қатъий ўрнатиш лозим” – дейилади номзоднинг сайловолди дастурда.
Ворисова бу борада қуйидагиларни амалга оширишни ваъда қилган:
— илғор хорижий тажриба ҳамда универсал халқаро ҳужжатларнинг тавсиялари ва меъёрларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқариш соҳасида давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирларини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш;
— аҳолининг кам даромадли қатламларини ҳаёт учун зарур арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;
— саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини ички истеъмол бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган кундалик зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан тўлдиришга йўналтириш;
— мамлакатимизда ишлаб чиқариш ресурси ва имконияти бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари, бошқа кундалик зарур товарларни импорт қилиш бўйича солиқ ва божхона тизимида мослашувчан чораларни амалга ошириш.
Бундан ташқари, дастурда ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, кам даромадли оилалар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кундалик эҳтиёждаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни арзон нархларда сотадиган ижтимоий дўконлар тармоғини яратиш бўйича хайрия фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш зарурлиги қайд этилган.
Мавзуга оид
18:01 / 09.12.2021
ХДП фаоллари ва депутатлари кўчат экиш акциясида иштирок этишди
21:51 / 25.10.2021
Мақсуда Ворисова 1991 йилдан кейинги сайловларда 2-ўринни олган номзодлар ичида энг кўп овоз олди
11:38 / 24.10.2021
Ўзбекистонда сайлов. Номзодлар, ҳокимлар ва бошқа машҳурлар овоз бермоқда
21:00 / 22.10.2021