16:14 / 14.10.2021
4022

Тайвандаги кўп қаватли бинода содир бўлган ёнғинда 25 киши ҳалок бўлди

Ёнғин тунги соат учларда бошлангани айтилмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар шу вақтда портлаш овозини эшитишган.

Фото: EBC via AP

Тайван жанубидаги Гаосюн шаҳрида 13 қаватли турар жой биносида ёнғин келиб чиқди, 25 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди АР агентлиги.

Маълум қилинишича, 11 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, 55 киши шифохонага ётқизилган. 

Ёнғин тунги соат учларда бошлангани айтилмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар шу вақтда портлаш овозини эшитишган.

Ёнғин кучли бўлган ва бинонинг бир нечта қаватига зиён етказган.

Бино 40 йил илгари қурилган бўлиб, пастки қаватида дўконлар, юқори қаватларида хонадонлар жойлашган.

Top