Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин «Толибон»ни тан олишга шошилмасликка чақирди
Россия президенти шунингдек, Афғонистон ҳали ҳам дунёдаги энг йирик афюн етказиб берувчи мамлакат эканлигини ва толибларга гиёҳвандлик моддалари ишлаб чиқаришга қарши курашиш қийин бўлишини айтди.
Россия президенти Владимир Путин толиблар билан ҳамкорлик қилиш керак, аммо уларни тан олишга шошмаслик лозим деб ҳисоблайди.
«Ҳозирча толибларни расман тан олишга шошилмаслик керак. Улар билан ҳамкорлик қилиш кераклигини тушунамиз, аммо эътироф этишга шошилмаслик лозим»,— деди у МДҲ мамлакатлари раҳбарлари саммитида.
Россия президенти шунингдек, Афғонистон ҳали ҳам дунёдаги энг йирик афюн етказиб берувчи мамлакат эканлигини ва толибларга гиёҳвандлик моддалари ишлаб чиқаришга қарши курашиш қийин бўлишини айтди.
«Афғонистон дунёдаги энг йирик афюн етказиб берувчи мамлакат бўлиб қолмоқда. Гиёҳвандлик моддалари ишлаб чиқаришга қарши курашишга ваъда берганига қарамасдан, аслида толиблар буни хоҳлашадими-йўқми, билмайман. Аввалги сафар улар ҳокимият тепасида бўлганида буни муваффақиятли уддалашганди. Аммо бугун бундай даромад манбаидан воз кечиш осон бўлмайди, айниқса иқтисодиётдаги инқирозли вазият шароитида»,— деди Путин.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026