Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрақўрғондаги корхона қарийб 100 минг куб метр газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Намангандаги корхона 10 минг хонадоннинг 1 кунлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Энергетика вазирлиги штаби томонидан Намангандаги «Тўрақўрғон асфальт саноат» МЧЖга қарашли асфальт ишлаб чиқариш корхонасининг табиий газдан фойдаланиш ҳолати текширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Текширув жараёнида корхона томонидан табиий газдан фойдаланиш учун газ таъминоти ташкилоти билан табиий газ етказиб бериш шартномаси тузилмагани ва ушбу истеъмолчи «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиалининг FOSSA дастурида мавжуд эмаслиги маълум бўлган.
Олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, мазкур корхона томонидан 97 минг 412 куб метр табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланилган. Бунинг натижасида газ таъминоти корхонасига етказилган зарар миқдори 97 миллион 412 минг сўмни ташкил этган.
Таъкидланишича, ушбу ҳажмдаги табиий газ қарийб 10 мингта хонадоннинг 1 кунлик истеъмолини ташкил қилади. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Наманган вилояти прокуратурасига тақдим этилган.
Мавзуга оид
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026
Намангандаги гуллар фестивали Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин
20:03 / 02.05.2026