Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда муссон ёмғирлар оқибатида 80 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханд штатида 3 кундан кўпроқ вақтдан бери давом этаётган муссон ёмғирлари оқибатида камида 42 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Business Standard нашри хабар берди.
Фото: AP
Ёмғирлар тоғли штатда кўчкилар ва тошқинларни келтириб чиқарган. Ўнлаб одамлар бедарак йўқолган. Маҳаллий ҳокимият қуролли кучларга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ҳарбийлар қидирув ишларига жалб қилинади.
Муссон ёмғирлари мамлакат жанубида ҳам давом этмоқда. Жумладан, Керала штатида ёмон об-ҳаво сабабли 38 киши ҳалок бўлган. Метеорологларнинг таъкидлашича, яқин кунларда ёмғирлар жадаллиги камайиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026