Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мусаев: Йил охиригача аҳолининг катта қисми коронавирусга қарши эмланади
Ўзбекистонда ҳозиргача 18 ёшдан катта аҳолининг 60 фоизи коронавирусга қарши биринчи доза билан эмланган, йил охиригача бу кўрсаткични 80 фоизга етказиш мақсад қилинган. Бу ҳақда Халқаро медиа ҳоллда бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев маълум қилди.
Беҳзод Мусаев кейинги беш йилда мамлакатда ижтимоий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар билан бир қаторда, коронавирусга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.
«Коронавирусга қарши курашишнинг бирдан бир оқилона йўли аҳолини эмлаш. Буни фуқароларимиз ҳам англаб етмоқда. Ҳозир қайси поликлиникага борманг, бир неча турдаги вакцинанинг исталгани билан бепул эмланишингиз мумкин.
Мамлакатимизда ихтиёрий равишда вакцина оладиган 12 ёшдан юқори болалардан ташқари, 21 миллиондан зиёд юртдошимиз эмланиши кўзда тутилган. Ҳозиргача шулардан 60 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини олди. Йил якунигача вакцина олувчи аҳоли қатламининг 80 фоизгача қисмини эмлаш билан қамраб олишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бу дунё давлатлари ўртасида юқори кўрсаткич ҳисобланади», дея унинг сўзларини келтирмоқда ССВ матбуот хизмати.
ССВ маълумотига кўра, ҳозирда Ўзбекистонга олиб келинган ва мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 34 951 358 дозани ташкил қилмоқда. Шундан 24 506 587 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланган. Жумладан, бугун мамлакатга Sinovac вакцинасининг 912 000 дозалик яна бир партияси келтирилди.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
23:14 / 24.03.2026
“Квоталарни йилдан йилга оширсак бўлади” – Беҳзод Мусаев АҚШ билан пилот лойиҳа ҳақида
10:56 / 17.10.2025
Кореяда мавсумий ишчилар дастури қайта тикланди
09:46 / 23.09.2025