Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда эшак жасадлари ташланган ҳудудга эътиборсизлик қилган ободонлаштириш мутасаддисига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон туманида чиқиндихонага эшак жасадлари ташлаб кетилгани, атрофга улардан қўланса ҳид тарқалаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар бўйича муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Косон туманидаги чиқиндихонага эшак жасадлари ташлаб кетилгани ҳолати вилоят Экология бошқармаси “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари билан ҳамкорликда ўрганилган. Ўрганиш давомида чиқиндилар тўпланиб қолган ҳудуд “Тоза ҳудуд” ДУКга тегишли жой эмаслиги, ҳозирда ушбу ҳудуд туман ҳокимлиги захирасига қайтарилгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳудуддаги эшак итлар жасадини кўмиш, зарарсизлантириш, утилизация қилишга эътиборсизлик қилган Косон тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси Ёввойи ҳайвонларни тутиш бўлимининг масъул ходимига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шунингдек, ушбу ҳудуддаги қаттиқ маиший чиқинларни “Тоза ҳудуд” ДУК Косон туман филиалига, ёввойи ҳайвонлар жасадлари ва қолдиқларини туман ободонлаштириш бошқармасига олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатмалар берилган.
Бундан ташқари, чиқиндиларни махсус чиқиндихонага ташламай йўл ёқасига улоқтириб кетган фуқароларга чора кўриш учун рейд тадбирлари ўтказиш ва уларга жарима қўллаш белгиланган.
Мавзуга оид
13:11 / 07.03.2026
Қашқадарёда кўчада турган Damas портлаб кетди
20:52 / 29.09.2025
Қашқадарёда 1,5 млрд куб метр ҳажмдаги ерости газ сақлаш омбори қурилади
15:07 / 26.06.2025
Косонда 2,5 ёшли бола хусусий боғчада вафот этди
21:14 / 24.03.2025