Ўзбекистон | 07:57 / 22.10.2021
1301
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда жорий йилнинг ўтган 9 ойида содир бўлган ёнғинлар сони маълум қилинди

Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 283та ёнғин содир бўлди. Оқибатда 4 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олган. Моддий зарар миқдори 15 млрд сўмга яқин. Бу ҳақда ФВВ бош бошқарма бошлиғи Ўлмас Музаффаров маълум қилди.

Умумий ёнғинларнинг 210 таси аҳоли турар жойларида содир бўлган. Шундан 35 фоизи электр ускуналарининг носозлиги, 14 фоизга яқини иситиш печларидан нотўғри фойдаланиш ва 20 фоизга яқини оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида юз берган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ёнғинлар Шароф Рашидов тумани (50 та), Жиззах шаҳри (43 та) ва Ғаллаорол туманида (30 та) содир бўлган.

2021 йилнинг 9 ойида республика бўйича жами 7641 та ёнғин содир бўлган. Уларнинг 74,6 фоизи аҳоли турар жойларида юз берган. Оқибатда 186 киши турли даражадаги тан жароҳатини олган ва 79 киши вафот этган. Ёнғин оқибатида кўрилган зарар миқдори 123 млрд сўмдан зиёдни ташкил этди.

Мавзуга оид