Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенконинг танқидидан сўнг Беларусда ниқоб тақиш режими бекор қилинди
Александр Лукашенко 19 октябр куни ўтказилган йиғилишда ниқоб тақиш, масофа сақлаш ва эмлаш масалаларида аҳолига ҳеч қандай босим ўтказмасликни талаб қилганди.
Фото: depositphotos.com
Беларусь соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда 9 октябрда жорий этилган мажбурий ниқоб тақиш режимини бекор қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги қарорида мажбурий ниқоб тақиш режими тўғрисидаги банд чиқариб ташланди.
Аввалроқ президент Александр Лукашенко бу чорани танқид қилганди.
Лукашенко 19 октябр куни ўтказилган йиғилишда ниқоб тақиш, масофа сақлаш ва эмлаш масалаларида аҳолига ҳеч қандай босим ўтказмасликни талаб қилганди.
«Ниқоб тақиш, ҳимоя воситалари, ҳар қандай масофа сақлаш ва вакцинация борасида фикримни айтдим. Одамларга ҳеч қандай босим ўтказилмасин», — деб таъкидлаганди у.
Мавзуга оид
09:15 / 18.04.2026
Зеленский Минскка кескин сигнал йўллади
11:35 / 13.03.2026
ХЖС Лукашенко танқидчиларининг Беларусдан чиқариб юборилишини тергов қилмоқда
15:31 / 03.05.2025
Беларус Ўзбекистонда йиғма ёғоч уйларни ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин
16:59 / 06.03.2025