Жамият | 16:55 / 26.10.2021
8326
2 дақиқада ўқилади

"Эрим 12 йилки руҳий хаста, ўғлим эса 8 йилдан буён жигар циррозидан азоб чекяпти" – ташвишлардан эзилган аёл ноласи

Хоразмлик Ойсара опа турмушнинг она сифатида ҳам, аёл сифатида ҳам тақдирнинг зарбаларига дуч келган. Турмуш ўртоғи 12 йил аввал хасталикка чалинганлиги сабабли руҳий касалликлар шифохонасида даволанади. Уч фарзандни вояга етказган онанинг катта ўғли Равшанбек айни унга тиргак бўладиган вақтида жигар циррозига чалинган.

“8 йилдан бери ўғлим жигар циррози билан оғрийди. Охирги вақтларда касаллик тез-тез хуруж қиляпти. Бир ойнинг ичида тўрт марта касалхонада ётишига тўғри келди.

Ёнимда турмуш ўртоғим тиргак бўлиб тургандаям бунчалик қийналмасдим. Ҳеч бўлмаса шу ўғлим соғайиб болаларига бош бўлиб юрса бўлди эди” дея зорланади онаизор.

32 яшар Равшанбекда жигардаги хасталик туфайли ички қон кетишлар кузатилмоқда. Шунинг учун унга хорижда ўтказиладиган жарроҳлик операцияси тавсия этилган.

“Ҳозир қўлимиз калталик қилади бу операция учун. Икки ўртада онам сарсон бўляпти. Қийналиб кетди. Иккита фарзандимни ёнида соғ-саломат юришни хоҳлайман” дейди яхшилар кўмагида соғайишни истаб бемор.

bYOwda340KP21dxMouSWykycUp8DsVDV.jpg (1273×715)

Равшанбек Сапаевга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0609 5497 8871 турмуш ўртоғи Садоқат Рўзметова номида;

Ҳумо: 9860 0301 3438 4194 Равшанбек Сапаев номида.

Синовлардан сабр билан ўтиш инсон фарзандига хос. Аммо синалаётганларга нисбатан меҳр-шафқат кўрсатиш синовларимизни енгиллаштириши сир эмас. Ажаб эмас, саховатли ҳамюртларимиз ёрдамида тақдир зарбаларидан эзилган бир она ва унинг отасиз қолиши мумкин бўлган набираларига далда бўлсак.

Гулмира Тошниёзова,
тасвирчи Азимжон Воҳидов.

Мавзуга оид