Ўзбекистон | 08:05 / 26.10.2021
36916
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида бўлиши тартиби тўғрисидаги битим тасдиқланади

Ўзбекистон президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Ҳужжатда айтилишича, президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 2021 йилнинг 17 июн куни Тошкент ва Москва шаҳарларида дипломатик канал орқали имзоланган “Ўзбекистон ҳукумати билан Россия ҳукумати ўртасида Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида ва Россия фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида бўлишлари тартиби тўғрисида”ги битимни тасдиқлашни назарда тутади.

Таъкидланишича, Россия ҳудудида рўйхатдан ўтиш тартиби РФ ваколатли органлари томонидан қийинлаштирилиши оқибатида (меҳнат фаолиятни амалга ошириш бўйича патент расмийлаштириш) ушбу давлат ҳудудида ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган мигрантларга бир қатор қийинчиликлар юзага келтириб чиқармоқда. Натижада, улар томонидан миграция соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этилмоқда.

Шу боис, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан битим ишлаб чиқилиб, томонлар ички ишлар вазирлари даражасида имзоланди.

“Битим келгусида Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан 7 кундан 15 кунгача бўлган муддат давомида меҳнат фаолиятини давом эттириш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришида ўз самарасини беради.

Шунга кўра, мазкур ҳужжат, келгусида Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларининг ушбу давлат ҳудудида ўз меҳнат фаолиятини олиб боришига катта ёрдам беради”, дейилади ҳужжатда.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид