Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар ПЗР-тест натижасининг аниқлиги сутканинг қайси вақтида топширилганига боғлиқлигини аниқлади
Олимлар буни циркад ритм билан изоҳламоқда – қайд этилишича, коронавирус зарарланган ҳужайраларда вирус зарраларини кундузи фаолроқ ажратиб чиқаради.
АҚШнинг Вандербилт университети олимлари коронавирус инфекциясига ПЗР-тест натижасининг аниқлиги сутканинг қайси вақтида топширилганига боғлиқлигини маълум қилди.
«Тадқиқотчилар мусбат тест натижаси аниқлиги тест кундуз куни топширилганида кечки вақтдагига нисбатан икки марта юқори бўлишини аниқлади», — дейилади хабарда.
Улар буни циркад ритм билан изоҳламоқда – қайд этилишича, коронавирус зарарланган ҳужайраларда вирус зарраларини кундузи фаолроқ ажратиб чиқаради.
«COVID-19га тестни сутканинг мақбул вақтида топшириш касаллик симптомсиз кечаётган одамларга ташхис аниқ қўйилишини таъминлайди», — деб ҳисоблайди университет биология фанлари профессори Карл Жонсон.
Мавзуга оид
18:29 / 11.07.2026
Сертификатга эга қарийб 13 минг нафар абитуриент тест синовларидан озод қилинди
09:09 / 11.07.2026
Энди овчилик гувоҳномаси учун курс ва тестдан ўтиш талаб этилади
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
07:50 / 13.08.2025