Фан-техника | 20:44 / 28.10.2021
20950
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi Redmi Note 11 смартфонларининг янги авлодини тақдим этди

Смартфонлар тезкор хотираси 4, 6 ёки 8 ГБ, доимий хотираси эса 128 ёки 256 ГБни ташкил этади. 

Фото: Redmi

Xiaomi компанияси Redmi Note 11 Pro ва Redmi Note 11 Pro+ смартфонларини тақдим этди.

Қурилмалар Android 11 операцион тизимига асосланган MIUI 12.5 қобиғида ишлайди.

Redmi Note 11 Pro ва Redmi Note 11 Pro+ автономлик кўрсаткичини ҳисобга олмаганда бир хил.

Биринчи қурилма ҳажми 5160 мАс, иккинчиси эса 4500 мАс аккумулятор билан жиҳозланган. 

Смартфонлар тезкор хотираси 4, 6 ёки 8 ГБ, доимий хотираси эса 128 ёки 256 ГБни ташкил этади. 

Ҳар икки модел 6,67 дюймли AMOLED-дисплей, Gorilla Glass 5 ҳимоя ойнаси ва 5G тизимида ишлайдиган MediaTek Dimensity 920 процессорига эга.

Смартфонлар IP53 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимояланган. Ҳар икки қурилмада JBL стереодинамиклари, аудиожек, бармоқ излари сканери, инфрақизил порт, NFC ва Wi-Fi 6 бор.

Орқа фотокамераси 108 мегапикселли бўлиб, олд камераси 16 мегапикселга тенг.

Redmi Note 11 Pro 250 доллардан 330 долларгача, Redmi Note 11 Pro+ 300 доллардан 360 долларгача нархда сотувга чиқади.

Мавзуга оид